Австралиянинг Мельбурн федерал суди судьяси Дебра Мортимерга унинг китоби ва дастуридан фойдаланганларни алдагани учун 410 минг Австралия доллари (320 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солди. 

Гибсон ваъдасини бажармай, ўз дастури ва ўтказилган тадбирлардан олинган маблағларни хайрия мақсадларига жўнатмаганликда айбланган.

Гибсонга қарши иш у саратон билан касалланиб, диета ёрдамида даволангани ҳақидаги воқеани тўқиб чиқарганини тан олгандан кейин қўзғатилган. Бу воқеага унинг дастури, весб-сайти ва китоби бағишланган бўлган.

Ёлғон фош бўлгандан кейин, Apple ўз дўконидан Гибсон дастурини ўчириб ташлаган. Penguin нашриёти эса АҚШ ва Буюк Британияда унинг ктобини қайта чоп этишдан бош тортган.