Бенгал қўлтиғида 13 нафар роҳингя мусулмони ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида саккиз бола ҳам бор. 

Қурбонлар Бенгал қўлтиғида роҳингя қочқинлари кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди.  

Маълум қилинишича, қайиқда 120 киши бўлган. Айни вақтда 30 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.