Сингапурда ўтган ҳафтада Telegram мессенжерида кузатилган узилишлар асосий қурилманинг носозлиги сабабли содир бўлган. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжердаги каналида маълум қилди.

“Сингапурдаги маълумотларни ишлаш марказида авариявий электр таъминоти тизимидаги носозлик сабабли муаммолар юз берди. Маълумотлар марказида электр энергиянинг узилиши ҳеч қачон юз бериши керакмас, шу сабабли мен бу қўпорувчилик сабабли содир бўлгани ҳақида ўйлай бошлагандим. Бироқ бу эҳтимол шунчаки асосий қурилманинг носозлиги бўлган”, деб айтди Дуров.

Дуров изоҳ ёзаётган вақтда узлуксиз таъминот манбаи янгисига алмаштирилаётганини қўшимча қилган ва шундан кейин мессенжер иши тикланишига умид билдирган. “Таъминот йўқлиги бизга боғлиқ бўлмаган баъзи нарсалардан биридир”, деб айтган Дуров.

Telegram 2015 йилда Хитойда норозиликлар вақтида ёзишмалар учун қўллангани сабаб Хитой ҳукумати томондан  тўсиб қўйилганди. 

Дуров шунингдек ўз сўзида қатъий қолиб, на Россия, на Эрон ҳукуматига “дешифровкалаш калитларини” беришини айтган. Унинг айтишича, Эронда мессенжердан фойдаланувчилар сони 40 млн кишини, Россияда эса 10 млн кишини ташкил қилади.