Европа чемпионлар лигасининг «С» гуруҳида бўлиб ўтган 2-тур сўнгги учрашуви драматик воқеаларга бой бўлди. Мадридда «Атлетико» меҳмони бўлган, Лондоннинг «Челси» клуби сўнгги дақиқаларда кўрсатган иродаси эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлим 40-дақиқасида Давид Луиз ишлатган қўполлик сабаб белгиланган пенальтини Антуан Гризманн аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Альваро Мората фаолияти давомида илк марта «Атлетико» дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Ҳамма учрашув шу ҳисобда тугайди деб турганида, «Челси» сўнгги сонияларда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Миши Батшуайи томонидан киритилган гол «Челси»га ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 6тага етди. «Атлетико» эса 1 очко билан 3-ўринда қолмоқда.

Европа чемпионлар лигаси, 2-тур
«C» гуруҳи
Атлетико (Испания) – Челси (Англия) 1:2 (1:0)

Голлар: Гризманн (40, пенальти) – Мората (59), Батшуайи (90+4).
Атлетико: Облак, Годин, Филипе Луис, Хуанфран, Люка Эрнандес, Сауль, Парти (Хименес, 77), Феррейра Карраско (Торрес, 69), Коке, Корреа (Гайтан, 71), Гризманн.
Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Фабрегас (Кристенсен, 86), Канте, Азар (Виллиан, 82), Бакайоко, Алонсо, Мората (Батшуайи, 82).
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (39), Парти (47), Гризманн (54).