Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йоркдаги Осиё Жамиятида сўзлаган нутқида АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларига баҳо берди. «Менимча, бугунги кунда устувор вазифалар ўзгарди ва АҚШ ҳукуматига ИШИДни мағлуб қилишдан кўра, Сурия ҳукумати Ироқ билан чегара устидан назоратни қайтармаслигига йўл қўймаслиги муҳимроқ», - дея унинг сўзларини келтиради «РИА Новости».

Вазир, шунингдек, Эроннинг Сурия масаласига ечиш топишдаги вазифасини ҳам маълум қилди. «Биз Сурияда кимнидир қўллаб-қувватлаш учун эмас, балки террорчиларга қарши курашиш учун ҳаракат қилмоқдамиз», - дейди Муҳаммад Жавод Зариф.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Эрон Суриядаги террорчиларнинг позицияларига қарата олтита ўрта масофадаги ракеталарни учирганди, улар «нишонларга юқори аниқликда зарба берган». Зарба Эронда 7 июнь куни рўй берган «жиноятларга жавоб тарзида» берилган, ўшанда икки экстремистлар гуруҳи Теҳронда парламентга ва пойтахт яқинидаги Имом Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилганди.