Европа лигасининг 2-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда «Астана» клуби ўз уйида Чехиянинг «Славия» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Нгаде-Нгаджуи томонидан киритилган гол эвазига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада,Томасов томонидан киритилган гол ҳисобни тенглашишига сабаб бўлди ва натижада ўйин шу ҳисоб билан якунига етди.

Европа лигаси, A гуруҳи, 2-тур

Астана (Қозоғистон) – Славия (Чехия) 1:1 (1:1)

Голлар: Томасов (42) – Нгаде-Нгаджуи (18).
Астана: Эрич, Постников, Логвиненко, Шомко, Шитов, Маевский, Томасов (Муртазаев, 82), Мужиков (Тагыберген, 87), Бейсебеков, Твумаси, Кабананга.
Славия: Коварж, Дели, Югас, Соболь, Нгаде-Нгаджуи, Стох, Ротань, Змргал (Громада, 62), Сикора (ван Бурен, 87), Боржил, Нецид (Шкода, 73).
Огоҳлантиришлар: Мужиков (27), Югас (32), Боржил (39), Соболь (63), Постников (85).