Сўнгги 10-15 йиллар мобайнида маълумотларни юқори технологиялари ривожланиши маълумотларни сақлаш борасида ҳам ижобий натижаларни бермоқда. Дастлабки вақтларда 64, 256, 512 Мб каби флеш хотиралар катта миқдорни англатган бўлса, бугунги кунда бу рақамларнинг ортидан келувчи ҳарфлар бирикмаси Гб, Тбларга ўзгарган. Аммо шундай ҳолатлар учрайдики, ичида сиз учун жуда муҳим ахборот сақланаётган USB-хотира ишламай қолади ёки хато пайдо бўлади. Қуйида шундай вазиятда нима қилиш кераклиги борасида Lifehacker маслаҳат беради. 

1. Дастлаб компьютердаги камчилик ёки нуқсон мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида оддий ҳаракатлардан бошланг. Қурилмани бошқа USB-тирқиш орқали уланг. Ёрдам бермади — компьютерни қайта ишга туширинг.

2. Агар тизим флешка уланганига умуман жавоб бермаётган бўлса, компьютер USB-қурилмани кўриши учун нима қилиш кераклигини ўрганинг. 

3. Ахборот сақловчида унинг аниқ ишлашига халақит қиладиган дастур йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун вирусга қарши дастур воситасида текшириб кўринг.

Кейинги йўриқномаларга риоя қилган ҳолда сиз флеш-хотиранинг ишлаш хусусиятини тиклай оласиз,ундаги ахборотларни эмас. Агар USB-қурилмада зарур маълумотлар бўлмаса, қўрқмасдан давом этишингиз мумкин. 

Акс ҳолда, дастлаб махсусдастурлар ёрдамида маълумотларни тиклашга уриниб кўринг. Шундан сўнг, қурилмани таъмирлаш мақсадида қуйидаги ишларни бажаринг.
 
4. USB-қурилмани тўғри форматланг.

5. флешкани таъмирлаш учун ишлаб чиқрувчининг махсус дастуридан фойдаланинг. Transcend, PQI, ADATA ва бошқа USB-хотира ишлаб чиқарувчиларида шундай утилитилар бор. Сиз бунинг учун ишлаб чиқарувчи расмий сайтига кириб, керакли ДТни юклаб оласиз ва йўриқнома бўйича иш тутасиз. 

6. Агар ишлаб чиқарувчи ёрдамчи ДТ тақдим этмаса ёки ДТ ёрдам бермаса, флеш-хотирани таъмирлайдиган бошқа ДТлардан фойдаланинг. Албатта, macOS учун бундай утилити топшиингиз даргумон, бу фақат Windows фойдаланувчилари учун.

Бироқ бу усул хотира қурилмасига ёрдам бериши ёки зарар етказиши ҳам мумкин. Ишончингиз омил бўлмаса, таваккал қилманг. Бу усулнинг мазмуни қуйидагича: флеш-хотирангиздаги VID ва PID кўрсаткичларини билиб оласиз, улар бўйича флешкага мос тушувчи дастурни топасиз ва уни хотирани тиклашда қўллайсиз. 

VID ва PID ни аниқлаш учун хотира қурилмани компьютерга улаб, ChipGenius дастурини ўрнатинг ва уни ишга туширинг. Дастур ойнасида хотира номига тугмачани боссангиз, керакли кўрсаткичлар экранда пайдо бўлади. 

Фото: lifehacker.ru

VID ва PID бўйича мос утилитини топиш учун уларнинг рақамларидан нусха олиб, FlashBoot.ru сайтига жойланг ва Search тугмасини босинг. Агар флешкангиз ҳақидаги маълумот каталогда бўлса, флешкани таъмирлаш учун утилини юклаб олиш ҳаволаси пайдо бўлади. 

Агар сайт ҳавола ўрнига утилити номини тақдим этса, уни ушбу сайтдаги ёки Google қидирув хизматидан фойдаланган ҳолда топа оласиз. 

Фото: lifehacker.ru

7. Мабодо юқоридагилардан ҳеч бири мушкулингизни осон қилишга ёрдам бермаса ва хотира қурилмаси бошқа компьютерда ишлашдан бош тортса, уни кафолат муддати даврида қайтариб беришга ҳаракат қилинг ёки сервис марказига мурожаат қилинг.