Чиноз туманида содир этилган ўғирлик жинояти ички ишлар органлари ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари сабаб фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берган.

Қайд этилишича, 2017 йил 8 сентябрь куни номаълум шахслар Чиноз тумани Олмазор қўрғони ҳудудида жойлашган “Magnat perfect brick” МЧЖга тегишли ғишт ишлаб чиқариш заводидан жамият балансида турган умумий нархи 62 миллион 600 минг сўмлик товар-моддий бойликларини ўғирлаб кетган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу заводда ишловчи, Т.К., Д.И. ва С.Э.лар томонидан содир этганлиги аниқланди.

Мазкур жиноятни фош этиш мақсадида ходимлар томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. Жиноятчилар аниқланиб ушланди, ўз ўрнида жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланиб борилмоқда.