20-23 сентябрь кунлари  Жанубий  Кореянинг Чунжу шаҳрида Бутун жаҳон жанг саньатлари уюшмаси (WOMAO)нинг 16-Бош ассамблеяси  ўтказилди. Анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатларнинг делегация аъзолари иштирок этди. Анжуманда ўтган икки йил давомида қилинган ишлар сарҳисоби ва бўлажак мусобақаларни ўтказишга даъвогар бўлган мамлакатлар рўйхати эълон килинди.

22 сентябрь куни эса якка кураш турлари фестивали бошланди. Унда ҳар бир мамлакат ўз миллий спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Қувонарлиси техник ва тактик жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрган ўзбек жанг саньати усталари Болгария, Жанубий Корея, Канада каби қатор мамлакатларнинг жамоаларини йирик фарқ билан ортда қолдириб, бош мукофотни қўлга киритишди.
 
Фестивал доирасида Жанубий Корея, Филиппин, Малайзия, Ҳиндистон, Вьетнам ва Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, турли ёш тоифаларидаги спортчилар ўртасида якка, жуфтлик ва аралаш жуфтлик ҳамда жамоавий чиқишлар, турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Фестивал 28 сентябрда ҳам давом этади. Ўзбек жанг саньати усталари 29 сентябрда Тошкентга қайтиб келишади. 

Йиғилишда келгуси йил Самарқанд шаҳрида жанг саньатлари бўйича илк маротаба Халқаро турнир ўтказилиш маьлум қилинди. Демак келгуси йил кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри яна бир нуфузли спорт байрамига мезбонлик қилади.

Элмурод Эрматов