Малайзия ҳукумати мамлакат фуқароларига Корея ярим оролидаги кескинликнинг кучайиши муносабати билан КХДРга сафар қилишни тақиқлади.

Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, барча малайзияликлар КХДРга навбатдаги кўрсатмалар  берилмагунча сафар қилишлари тақиқланган.

Идорадан таъкидлашларича, ушбу чора-тадбирлар «вазият нормаллашиши билан» қайта кўриб чиқилади.