Мексика президенти Энрике Пенья Ньето чоршанба куни сентябрь ойидаги икки зилзиладан кейинги вайронларни қайта тиклаш ишларига тахминан 37,5 миллиард песо (2 миллиард доллардан зиёд) керак бўлишини маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, фақатгина Чьяпас ва Оахака штатларининг ўзига 6,5 миллиард песо (358,5 миллион доллар) ажратилади, қолган штатлар, шу жумладан Мехикога эса 10 миллиард песо (551,5 миллион доллар) йўналтирилади. 

"Биз маданий мерос инфратузилмасига етган зиён кўламини тушуниб турибмиз, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу тахминан 8 миллиард песо, эҳтимол, якуний рақамлар камроқ бўлар, аммо мингдан зиёд зарар кўрган ибодатхоналар маданият вазирлигига вазиятни шундай баҳолаш имконини берди", - деди Пенья Ньето Мехико губернаторлари билан учрашувда. 

Президент яна 123 миллиард песо (717 миллион доллар) таълим муассасаларига етган зарарни қоплаш учун йўналтирилишини маълум қилди.

19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Мамлакат жанубидаги кучли ер силкинишлари Мехикогача етиб борди ва ўнлаб уйларни вайрон қилди. Кейинроқ яна икки такрорий ер силкиниши (5,8 ва 6,1 магнитудали) ҳақида маълум қилинди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 337 киши ҳалок бўлди. 7 сентябрь куни ҳам кучли зилзила рўй бериб, унда 70га яқин киши ҳалок бўлган.