Мексикадаги Тамаулипас штатида маҳаллий фуқаролик мудофаа Бошқармасидан хабар беришларича «қизиқ ҳодиса» юз берди – Тампико шаҳрида аҳоли пунктига ёмғир томчилари билан бирга балиқлар тушишни бошлади.

«Ломас-де-Росалес туманидаги Тампикода қизиқ ҳодиса юз берди – енгил ёмғир пайтида осмондан кичик балиқлар тушди», - деб ёзган идора Facebook’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ зилзиладан жабр кўрган Мексикага энди довул яқинлашаётгани хабар берилганди.