2017 йил 12 августдан 13 август кунига қадар вақт оралиғида, номаълум шахс, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Х.В.К.нинг хонадонида бўла туриб, унинг уйда йўқлигидан фойдаланиб, баҳоси 1.570.000 сўм бўлган "Мedia" русумли музлатгич ва баҳоси 1.200.000 сўм бўлган "Аrtel" русумли телевизорини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни И.С.Б. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.