Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Қатарга режалаштирилмаган ташрифни амалга оширди. У бу ерда Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва мамлакат мудофаа вазири Холид ал-Аттийя билан учрашди. Бу ҳақда АҚШнинг Доҳадаги элчихонаси маълум қилган.

Элчихона хабарида айтилишича, учрашувда АҚШ ва Қатарнинг мустаҳкам ҳарбий алоқалари муҳокама қилинган.  

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар амири билан учрашувда ундан Қатар террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш бўйича қўшимча қадамлар амалга оширишини талаб қилганди. Шунингдек, учрашув чоғида Қатарнинг бир қатор араб давлатлари билан ихтилофи ва АҚШ ҳамкорлари ўртасида минтақада бирдамликни тиклаш муҳокама қилинган.