Россия президенти Владимир Путин Россия Африка давлатларининг 20 млрд доллардан кўпроқ қарзини кечиб юборганини маълум қилди.

"Катта қарзга эга ночор давлатларга ёрдам кўрсатиш ташаббуси доирасида Африка давлатларининг 20 млрд доллардан кўпроқ қарзини кечиб юбордик", деб айтган Путин журналистларга Гвинея президенти Альфа Конде билан учрашувдан кейин. 

Шунингдек, икки давлат етакчиси учрашув вақтида ўзаро орденлар билан алмашишган.

Путин Россия 2016 йилда Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти каналлари орқали Африка давлатларига 5 млн доллар ажратганини қўшимча қилган.