Москва Басман суди Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) ахборотчиси Григорий Родченковни қамоққа олиш тўғрисида сиртдан ордер берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости суд матбуот котиби Юнона Царевага асосланган ҳолда.

"Суд сиртдан ушлаш чораларини қўллади", - деган у. 

Царева сўзларига кўра, Москва аксилдопинг лабораториясининг собиқ раҳбарига РФ ЖКнинг 201-моддаси 2-қисми (мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келган бўлса) билан жиноий иш қўзғатган. 

Ҳибсга олиш муддати 2 ой этиб белгиланган. Родченковнинг Россия спортида оммавий допинглар қўллаш дастури борлиги ҳақидаги баёноти россиялик спортчиларни йирик халқаро турнирлардан четлатишга олиб келди.

Шундан сўнг, WADA тергов ўтказиб, ХОҚга барча россиялик спортчиларни Олимпиада ўйинларидан четлатишни тавсия қилди. Россия расмийлари Родченков баёнотини бутунлай рад этади.