Sony’нинг жорий смартфонлари дизайни компаниянинг 2013 йилда чиқарилган илк смартфони Xperia Z’га ўхшаш кўринишда бўлиб, 2017 йилда қиррали корпусларга жойланган ҳошиясиз экранлар урф бўлганда бу қурилмалар анчагина эски кўринадилар.  

Sony’нинг Ҳиндистондаги бошқарувчи директори Кеничиро Хибининг Indian Express нашрига берган интервьюсида у компанияси смартфонлари кўринишини тўлиқ ўзгартириб, моделлар қаторини замонавийлаштирмоқчилигини маълум қилган.  

Бироқ Хиби янги смартфонлар чиқарилиши санасига ойдинлик киритмаган. Унинг айтишича, бу тез орада юз беради. Эҳтимол, япон компаниясининг янги смартфонлари 2018 йилдан олдинроқ чиқмас. Компания анъанавий равишда йилига икки марта: февралда Mobile World Congress ва августда Берлиндаги IFA кўргазмаларида катта эълонлар қилади. 

Таъкидланишича, янги қурилмалар ингичка ҳошия ва чўзилган, эҳтимол томонлари нисбати 18:9 бўлган экран олиши мумкин.