2017 йилнинг 23 сентябрь куни тахминан соат 17:00ларда Н.А.Х. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Учтепа туманида жойлашган уйнинг ёнида бўла туриб, фуқаро С.У.Ж.га тегишли бўлган “Зил-130” русумли юк автомашинаси эшиги очиқлигидан фойдаланиб, унинг салонидан 5.500.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.