2017 йилнинг 29 сентябрь куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ТИВ сайтида хабар берилган.

Россия православ черкови раҳбарининг ташрифи дастуридан Ўзбекистон давлат тузилмалари ва Мусулмонлари диний идораси раҳбарияти билан учрашувлар, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташрифлар ўрин олган.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.