Россия президенти Владимир Путин Анқарага етиб келди. Путин Туркияга сафарини  ўзининг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған таклифи билан амалга оширмоқда.  

Икки давлат етакчилари учрашув давомида Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларни, минтақадаги долзарб масалалар, жумладан, Сурия ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилишади. Бўлиб ўтажак суҳбат давомида эътибор биринчи навбатда икки давлатнинг Суриядаги деэскалация ҳудудларидаги ўзаро ҳаракатлари масалаларига қаратилади.

Путин ва Эрдўған шунингдек "Турк оқими" газ қувури ва "Аккую" АЭС лойиҳаларининг амалга оширилишининг боришини муҳокама қилишади.