Ҳомиладор аёл Шарқий Хитойдаги Вэньшан округи шифохонасининг туғруқ бўлимига лифтда кўтарилаётганда, тўсатдан уни тўлғоқ тута бошлади ҳамда у кабинанинг ўзида фарзандини дунёга келтиришни бошлади. Ҳодиса кузатув камераларига олинган. 

Кадрлардан кўриш мумкинки, лифтнинг оператори уни дарҳол тўхтатади ҳамда барча йўловчилардан чиқиб кетишни сўрайди, дея хабар бермоқда Mirror.

Аёлни туғруқ палатасига олиб боришга жуда кеч эди, шунинг учун шифокорлар чақалоқни лифтда туғдиришга қарор қилишди. Кичкинтой туғилгандан кейин, тиббиёт ходимлари унинг киндик ичакчасини кесмасликка қарор қилдилар ва уни онаси билан бирга замбилларда олиб чиқиб кетишди. 

Қайд этилишича, бола соғлом туғилган ва ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.