Аргентина терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Нидерландияда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳат олди. Goal интернет нашрининг Аргентинадаги манбаларга асосан хабар беришича, форвард Амстердамга колумбиялик қўшиқчи Малуманинг концертида иштирок этиш учун йўл олган. Мусиқачининг дастуридан сўнг у аэропортга бориш учун ўтирган такси устунга келиб урилди.

Хабар қилинишича, ўйинчи хавфсизлик камарларидан фойдаланган, бироқ қовурғаларидан барибир жароҳат олган.

Агуэронинг жароҳати қай даражада экани ҳақидаги маълумот ҳозирча йўқ. Бу ҳақда «Манчестер Сити» ва Аргентина терма жамоаси ҳам расмий баёнот бермади.

Фото: twitter.com/ @r0eland
Фото: twitter.com/ @r0eland
Фото: twitter.com/ @r0eland