АҚШ бошчилигидаги коалиция вакили Райан Диллон ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ҳали ҳам тирик бўлиши мумкинлигини айтди.

"Унинг ўлимининг ишончли исботлари бўлмагунича уни тирик деб ҳисоблаймиз", деб айтган Диллон.

Аввалроқ ал-Бағдодий тирик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни Пентагон бошлиғи Жеймс Мэттис билдирганди.

Июнда Россия мудофаа вазирлиги ал-Бағдодий 28 май куни Раққа яқинидаги авиазарба оқибатида ўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Июль бошида эса араб ОАВ ИШИД жангарилари ўз етакчиларининг ўлганини тасдиқлашганини маълум қилишган.