Мюнхеннинг «Бавария» жамоасидан ишдан бўшатилган италиялик таниқли мутахассис Карло Анчелотти тез орада янги иш топиши мумкин. Жаҳондаги қатор етакчи нашрлар билан ҳамкорлик қилувчи журналист Мутаза Чехаденнг маълумотларига қараганда, «Милан» раҳбарияти 58 ёшли мураббий билан боғланган. Шунингдек, Анчелотти Хитой клубларидан бирининг анча яхши шартларга эга бўлган таклифи олгани ҳақида маълумот бор.

«Милан»да россонерилар мураббийлар штабининг бошлиғи Винченцо Монтелланинг фаолиятидан норози бўлишмоқда. Милан шаҳри жамоаси трансферлар учун 200 миллион евро сарфлагандан сўнг, Италия чемпионатида олти турдан кейин фақатгина олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Анчелотти «Милан»да 2001 йилдан 2009 йилгача ишлаган ва жамоага Чемпионлар Лигасида икки бора ғалаба келтирган.