Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 2525 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 888 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1637 нафар шахсга нисбатан 362,2 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шу жумладан:

- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 311 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 465,8 миллион сўм;

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 22 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 16,4 миллион сўм;

- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 154 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 23,1 миллион сўм;

- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 108 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 16,1 миллион сўм;

- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 87 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 13,1 миллион сўм;

- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 42 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 31,4 миллион сўм;

- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 682 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 102,1 миллион сўм;

- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 9 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 13,5 миллион сўм;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 222 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 99,7 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.