Шимолий Корея сўнгги йилларда ядро қуролини ривожлантиришда «тезда илғорлади». Бу ҳақда БМТ ҳузуридаги Халқаро атом энергиясибўйича агентлик раҳбари Юкия Амано маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, КХДРнинг олтинчи ядро синови «янги таҳдид»ни англатади.

«Ҳозирда, энг муҳими — халқаро ҳамжамиятнинг бирлашишидир», — деган Амано.