Эстония пойтахтида ЕИ тарихидаги рақамли технологияларга бағишланган илк саммит жума куни очилди. Европа Иттифоқи давлатларининг олий даражадаги раҳбарияти 2025 йилга қадар ЕИни рақамли муҳитда глобал етакчига айлантириш йўлларини аниқлаш учун Таллинга бир кунга тўлиқ таркибда етиб келишди.

Эстониянинг Европа Иттифоқи Кенгашидаги ярим йиллик раислигининг асосий воқеасига айланган саммит «Маданият қозонхонаси» арт-марказида бўлиб ўтмоқда. Бу ноодатий тарихга эга бўлган бино бўлиб, бу ҳақда Эстония бош вазири Юри Ратас ҳам кириш сўзида саммит иштирокчиларига эслатиб ўтди.

«Қозонхона» икки йил аввал Таллин шаҳри собиқ электростанцияси ўрнида очилган. 1913 йилдан бери бу станция 66 йил давомида Эстония пойтахтига электр энергияси етказиб берганди, аммо кейин у ёпилди. Кейинчалик қозонхона мажмуаси маданий ёдгорлик сифатида эътироф этилди ва реконструкция қилинди.

«Маданият қозонхонаси»га ташриф буюрган етакчиларни нафақат хавфсизлик хизмати ходимлари ва бир неча юз нафар журналистлар, балки мамлакат парламентида кичик ваколатга эга бўлган Эстония консерватив халқ партияси томонидан ташкил этилган пикет ҳам кутиб олди. Намойишчилардан айниқса Германия канцлери Ангела Меркель кўпроқ азият чекди – уни ҳуштакбозлик билан қарши олишди. Натижада, у интервью бериладиган ҳудуддан ўтиб кетиб, ҳеч қандай саволга жавоб бермади.

ЕИнинг биринчи рақамли саммитини ташкиллаштириш орқали Эстония ушбу соҳада ўз хизматларини алоҳида таъкидлашга ҳаракат қилди. Стендлардан бирида мамлакатнинг электрон-резиденти мақомини расмийлаштириш бўйича маслаҳат олишингиз мумкин, келаётган журналистлар совғаларни (телефон учун қувватлантирувчи қурилма) киритилувчи кодлар орқали буюртма берувчи етказиб бериш хизмати автоматларидан бирида олиши мумкин бўлди.

Эстония президенти Керсти Кальюлайд ҳам саммитнинг очилишида сўзга чиқиб, ўз мамлакатининг хизматларини эътироф этди.

«Мен бутунлай электрон тарзда бошқариладиган, ҳамда ҳукуматнинг ёрдами билан амалга оширилган рақамли жамиятнинг президентиман», - дея маълум қилди у.

Эстония президентининг таъкидлашича, «рақамли давлатларнинг катта қисми ҳали туғилмаган».

Европа Иттифоқининг бошқа раҳбарлари ҳам ушбу мавзунинг муҳимлиги ҳақида очиқчасига гапиришди. «Ишончим комилки, бугунги кун бизга рақамли кун тартибини аниқлаштиришда олға силжишда ёрдам беради», - деди Франция президенти журналистларга.