Европанинг Passenger Drone компанияси ишлаб чиқарувчилари ўзларининг йўловчи учар қурилмасининг синовини бошлади. Уларнинг сўзларига кўра, техника Ehang 184 ва Volocopter каби қурилмаларга муносиб рақобат уйғота олади. Албатта, ҳозирча, сўнгги корхоналар ўз ишланмаларини Дубайда синовдан ўтказмоқда. Passenger Drone ўз учаар таксисини Европада синаяпти. 

Passenger Drone яратувчилари қурилманинг парвози акс этган видеони интернет тармоғига жойлаштиришди. Биринчи сафаар бўлгани учун унинг кабинасига пилот ўтирди. У қурилманинг аэродинамик имкониятлари ва асосий тизимларнинг парвоздаги ҳолатини синовдан ўтказди. Дроннинг якуний намунасида бошқарув жиҳозлари олиб ташланмайди. Шунга кўра, у мустақил ва учувчи воситасида парвоз қилиши мумкин.

Унинг кабинаси вертолётникига ўхшайди, аммо ундан фарқли равишда учар такси 16 та мотор ёрдамида ҳавога кўтарилади. Бу дронга соатига 50 км тезликда ярим соатлар парвоз қилиш имконини беради. 

Ҳозирча, учар таксилар дастлабки синовдан ўтмоқда, шу боисдан унинг илк намойиши келаси йил бошида бўлиб ўтади. Шу билан бирга унинг нархи ва серияли ишлаб чиқарилиши маълум қилинмаяпти.