Хитой ҳукумати БМТнинг Пхеньянга қарши санкцияларига мувофиқ, йил охиригача Шимолий Корея билан Хитой ҳудудида яратилган барча қўшма корхоналар фаолиятини тугатишни буюрди. Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хитой савдо вазирлигида Шимолий Корея компаниялари БМТнинг 11 августда тасдиқланган сўнгги санкцияларидан кейин 120 кун ичида ёпилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди. 

Шу тариқа, Шимолий Кореянинг Хитойдаги компаниялари 2018 йил январь бошигача ёпилиши шарт.

Таъкидланишича, Шимолий Корея компаниялари Хитойда ресторан ва бошқа бизнес юритиб, Шимолни хорижий валюта билан таъминлашда ёрдам берадилар. Шимолий Корея ишчилари шунингдек Хитой заводлари ва бошқа корхоналарида ишлайдилар. 

Шимолий Корея электр таъминотининг асосий қисмини таъминлайдиган Хитой 23 сентябрда 1 январдан Пхеньянга газ етказишни тўхтатиши ва нефть маҳсулотлари етказмасини чеклашини эълон қилганди.

Бироқ Пекин Шимолий Кореяга етказиб берилувчи энергиянинг асосий қисмини ташкил қилувчи нефть хом ашёси ҳақида ҳеч нарса демаган. 

Хитой, шунингдек, сентябрь бошидан Шимолий Кореядан кўмир, темир ва қўрғошин рудалари ҳамда денгиз маҳсулотлари импортини тақиқлаб қўйган.