Келажакда маҳоратли, иқтидорли, эл севган футболчи бўлиб етишиб чиқмоқчи бўлганлар диққатига! Ўзбекистонда Германия билан ҳамкорликда FC Stuttgart немис футбол мактаби ташкил этилди.

Эндиликда ёш футболчилар мазкур муассасада Европа стандартларига мос равишда футбол бўйича маҳоратларини ошириш ва ривожлантириш имконига эга бўлишади.

FC Stuttgart - Ўзбекистонда ягона бўлиб, немис жамоалари билан ҳамкорликда махсус дастур бўйича машғулотлар ўтказади.

Фото: FC Stuttgart мактаби

Мазкур дастур келгусида Германия давлатининг футбол жамоалари ўртасида ўйинлар ўтказиш, болаларни техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш бўйича қўшимча машқларни ҳам ўз ичига қамраб олган.

Фото: FC Stuttgart мактаби

FC Stuttgart’нинг афзаллиги нимада?

  • Реал касбий ўсишлар
  • Футболга профессионал тайёрланиш
  • Интерфаол, интенсив машғулотлар
  • Мактаб ўқувчилари Германияда тажриба ўтказиш имкониятига эга бўлишади ва немис клублари билан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади.
Фото: FC Stuttgart мактаби

Яна бир ажойиб имконият!

Мактабнинг иқтидорли ва қобилиятли болалари немис лигалари сафига қўшилиши мумкин.

Барча машғулотлар немис методикаси асосида қатъи назорат қилинади. Ўйинчи дарсларнинг асосий қисмида тўп билан ишлайди ва машқ давомида катта эътибор фақат ўйин учун муҳим бўлган жараёнларга қаратилади.

Фото: FC Stuttgart мактаби

Дарслар интерфаол усулда, кўтаринки руҳда ташкил этилади. Мураббий мунтазам равишда ўқувчининг футбол билан шуғулланиш жараёнида ўзлаштирган кўрсаткичлари ҳақида ота-оналарни хабардор қилиб боради.

Фото: FC Stuttgart мактаби

FC Stuttgart фалсафаси – жамоа ўйинларида ўйинчининг индивидуал сифатларини максимал равишда ривожлантиришдир.

Мактаб шиори: Биз чемпионларни тарбиялаймиз!

Фото: FC Stuttgart мактаби

Машғулотларга қабул қилиш тартиби:

Машғулотлар ҳафтада 3 марта ташкил этилади. Болалар ёши жиҳатидан икки гуруҳга ажралади: катталар ва ўсмирлар гуруҳи.

Биринчи гуруҳ: 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар.

Машғулот вақти: 1 соат

Қаерда ўтказилади: 26-мактабнинг спортзалида (Мўлжал: “Братские могилы”)

Иккинчи гуруҳ: 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар.

Машғулот вақти: 1,5 соат

Қаерда ўтказилади: 162-мактабнинг футбол майдонида (Мўлжал: Ю.А.Гагарин ёдгорлиги)

Машғулотлар учун махсус форма Футбол мактаби томонидан бепул берилади.

Дарвоқе. FC Stuttgart мактабидан ажойиб танлов!

Машғулотларга аъзо бўлиш истагида бўлган болалар ижтимоий тармоқ орқали 1 миллион сўмлик совринни қўлга киритишлари мумкин. Батафсил маълумот шу ерда:

Фото: FC Stuttgart мактаби

 FC Stuttgart билан биргаликда Ўзбекистоннинг бўлажак футбол юлдузларини тарбиялаймиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси 118 уй. 26- мактаб

Мурожаат учун телефон: +998998248833, +998909537595

Telegram: https://t.me/FCStuttgartTashkent

Facebook: www.facebook.com/fcstuttgartTashkent

Реклама ҳуқуқи асосида