Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов жума куни Россияга келади, бу ушбу давлат бош вазирининг республика мустақилликка эришганидан буён Москвага илк расмий ташрифидир. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон ҳукумати вакилига асосан хабар бермоқда.

«Бош вазир Сапар Исаков Россия Федерациясига расмий ташриф билан келади. Бу 1991 йилдан буён Қирғизистон бош вазирининг Россияга илк расмий ташрифидир», - деди агентлик суҳбатдоши. Унинг аниқлик киритишича, бундан аввал Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раҳбарларининг Россияга барча ташрифлари амалий кўринишда бўлган. «Бу Сапар Исаковнинг Россияга бош вазир сифатидаги ҳам илк ташрифидир», - деган у.

Қирғизистон парламенти президентлик сайловида иштирок этиши муносабати билан ўз лавозимини топширган Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосидан сўнг, 25 июль куни Исоқовни бош вазир лавозимига, шунингдек, унинг вазирлар маҳкамаси таркибини тасдиқлади.

Қирғизистон расмийларига кўра, мамлакат бош вазири ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади. Хусусан, РФ ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев, Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Исоқов Москвада номаълум аскарнинг қабрига гулчамбар қўйиш маросимида ҳам қатнашади.

Кутилишича, Исоқов «Сколково» инновацион марказининг иши билан танишиб, Москвада ВДНХдаги Қирғизистон павильонига ташриф буюради. Шунингдек, у Muras Clinic тиббий марказининг очилишида иштирок этишни режалаштирмоқда ва Москва ҳокимининг «Хавфсиз шаҳар» дастури доирасида амалга оширган ишлари билан танишмоқчи.

Бундан ташқари, Исоқов ташриф давомида Россия Федерациясида яшовчи қирғиз ватандошлари билан учрашади ва Россия оммавий ахборот воситаларига интервью беради. Ушбу ташриф икки кундан иборат бўлиб, 29 ва 30 сентябр кунлари амалга оширилади, дея таъкидлаб ўтишган Қирғизистон Вазирлар маҳкамасидан.

Қайд этилишича, Россия бош вазири Дмитрий Медведев жума куни Сапар Исоқов билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берган.

«Мулоқот чоғида Россия ҳукумати раиси ва Сапар Исоқов савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади», - дейилади ҳукуматнинг хабарида.