Россия премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди. Унда Туланинг «Арсенал» клуби ўз уйида «Краснодар»ни қабул қилди.

Жоржевич томонидан биринчи бўлимда киритилган ягона гол тулаликларга ғалаба келтирди. «Краснодар» эса кетма-кет учинчи учрашувда мағлубиятга учради. Бунгача жамоа «Зенит»га (0:2) чемпионат ўйинларида ва «Томь»га Россия кубогининг 1/16 финал босқичида (1:2) ютқазди.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Краснодар» 21 очко билан билан 3-ўринда қолди. Аммо 12-турни энди ўтказадиган ЦСКА ғалаба эвазига краснодарликларни ортда қолдириб кетиши мумкин бўлади. «Арсенал» эса 14 очко билан 9-поғонага кўтарилиб олди.

Россия премьер-лигаси, 12-тур

Арсенал Тула – Краснодар 1:0 (1:0)

Гол: Жоржевич (16).
Арсенал Тула: Габулов, Хагуш (Денисов, 88), Сунзу, Беляев, Александров, Горбатенко, Боурчану, Комбаров, Кангва, Ткачев, Жоржевич (Расич, 78).
Краснодар: Синицын, Шишкин (Рамирес, 46), Мартинович, Гранквист, Петров, Газинский, Каборе, Классон, Подберезкин (Мамаев, 46), Вандерсон (Окриашвили, 70), Смолов.
Огоҳлантиришлар: Горбатенко (44), Боурчану (45), Мартинович (90).
Четлатиш: Каборе (56).