Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан боғлиқ можародан сўнг барча маслаҳатчиларнинг шахсий электрон почталаридан фойдаланишларини текширишни бошлади. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.

Нашрнинг аввал хабар беришича, Кушнер ва президентнинг бошқа маслаҳатчилари хизмат ёзишмаларини амалга ошириш учун шахсий электрон почталаридан фойдаланишган. 

Газетанинг ёзишича, электрон почта алоқасини текширишда Трампнинг куёви Жаред ва унинг рафиқаси, Трампнинг қизи Иванка жиддий қизиқиш уйғотмоқда. Нашр манбасининг сўзларига кўра, суриштирув ишлари бир неча ойларга чўзилиши мумкин.