Россия президенти Владимир Путин октябрь ойи бошида Туркманистонга расмий ташрифини амалга оширади. Кремль матбуот хизмати хабар беришича, Путин Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан учрашишни режалаштирган.

«Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг таклифига кўра Россия президенти Владимир Путин шу йилнинг 2 октябрь куни ушбу мамлакатга боради», — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, музокаралар якунида томонлар қатор ҳужжатларни имзолашади.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, минтақавий муаммолар кўриб чиқилади.