Бекобод шаҳар ИИБга 1975 йилда туғилган А.З. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ойнани синдириш йўли билан кириб, Бекобод шаҳри Истиқлол кўчасида жойлашган савдо дўконидан нархи тахминан 13.332.000 сўм бўлган компьютер жиҳозлари, ноутбук ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормоқда.