2017 йилнинг 25 сентябрь куни тахминан соат 03:00ларда Р.У. Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Я.Р. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Натижада Я.Р. "кўкрак қафаси чап ярим томонига тешиб кирмаган санчиб-кесилган жароҳати" ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган қасддан баданга енгил шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.