Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2026 йилги қишки Олимпиадани ўтказувчи давлат танлаб олиниши жараёни ҳақида сўзлаб берди.

"Барча жараёнларда мезбон давлатни танлаш ҳар бир шаҳар эҳтиёжларига мослаштирилади ва Ўйинлар лойиҳаларини мукаммаллаштиришга имкон берадиган шаҳарлар ва ХОҚ ўртасида очиқ мулоқотни ўз ичига олади. Бу ўзгаришлар ариза беришнинг бутун жараёни давомида камроқ оралиқ натижалар эвазига шаҳарларга фойда келтиради, бу номзодлар бюджетини анчагина қисқартиради.   

Аризалар қабул қилиш жараёни Ўйинларнинг спортчилар учун зиён етмаган ҳолда ўтказилишини таъминлаш ҳамда шаҳар ва минтақанинг эҳтиёжларини қондирадиган ечимларни таклиф қилишдан иборат. Булар Ўйинлар ижобий ва узоқ муддатли мерос қолдиришини кафолатлаш учун керак", деб айтган Бах.

2026 йилги Олимпиадани қабул қилувчи давлат 2019 йил ёзда танлаб олинади.