Америка Қўшма Штатларида ёввойи ваҳший ҳайвон иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши, шу жумладан 2 бола ҳаётдан кўз юмди. 4 киши жабрланди. Бунга йўлтанламаснинг айиқни уриб юборгани сабаб бўлди. 

Ҳодиса Колорадо штати Райфл шаҳри яқинидан ўтувчи йўлда юз берган, деб хабар қилмоқда ABC телеканали. 

Маълумотларга кўра, автомобилда бўлган 7 кишининг барчаси бир оила аъзоларидир. Улар машина ҳайвонга келиб урилганида машинадан отилиб кетган, уларнинг ҳеч бири хавфсизлик камарини тақмаган бўлган. Жабрланганларнинг ҳам жароҳати анча оғир. Соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлари маълум қилинмаган.