АҚШ давлат департаменти номаълум муддатга Кубада АҚШ визаларини беришни тўхтатди. Бу ҳақда 29 сентябрда департамент вакили маълум қилди.  

Дипломатнинг айтишича,  АҚШ Кубага расмий делегациялар юбормайди.

Бундан ташқари, давлат департаментида маълум қилинишича, АҚШнинг Гаванадаги элчихонаси ходимлари сони 2 баробарга қисқаради.  Бунга эса америкалик дипломатларга "акустик ҳужум" етказилиши билан боғлиқ яқинда юз берган воқеалар сабаб бўлган.

"Давлат департаменти 29 сентябрда Гаванадаги элчихонада муҳим вазифаларни бажармайдиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига АҚШга қайтишга кўрсатма берди", деб айтилган департаментда.

Қолган ходимлар эса ўз ишларини давом эттираверадилар.

Департаментда АҚШ америкалик дипломатларга зиён етказилиши билан боғлиқ воқеалар сабабли айни вақтда Куба билан дипломатик муносабатларни узишни истамаётгани таъкидлаб ўтилди.

"Биз Куба билан дипломатик алоқаларни сақлаб қоламиз", деб айтган департамент вакили. Унинг айтишича, ҳужумлар тергов қилинмоқда, уларнинг сабаби ва айбдорлар ҳали аниқланмаган. "Биз бунда учинчи давлатлар иштирок этгани бўлишини истисно қилмаймиз, бироқ тергов давом этмоқда", деб маълум қилди вакил. 

Куба ушбу ҳужумларга алоқадорлигини инкор қилиб келмоқда.