«Америка фуқаро эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи» (ACLU) аъзолари Трампнинг янги иммиграция фармони устидан судга мурожаат қилишга ваъда беришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Вашингтон янги ҳужжат билан фуқаролари Қўшма Штатларга кира олмайдиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Улар таркибига Чад, Эрон, КХДР, Венесуэла, Сурия, Сомали ва Яман киради.

Бунга сабаб сифатида ушбу давлатларда фуқароларни аниқлашнинг заиф тизими ва бошқа «таҳдид омиллари» кўрсатилмоқда. Шу билан бирга рўйхатдан Судан ўчирилган — эндиликда унинг фуқаролари Америка визасини олишлари мумкин бўлади.

Янги фармон жорий йил 18 октябрдан кучга киради.