Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган USM Holdings компанияси Coscom мобил алоқа операторини (Ucell савдо белгиси) сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда CNews нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, USM Holdings ҳозирда Швециянинг Telia компанияси билан Coscom мобил алоқа операторини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ucell абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда турувчи алоқа оператори саналади. 2016 йилнинг сўнггига қадар бўлган маълумотларга кўра, компания 9 млндан ортиқ абонентга хизмат кўрсатади.

USM Holdings Алишер Усмоновнинг «Металлинвест» ҳолдинги асосий активларига ҳам эгалик қилади. Шунингдек USM Holdings «Мегафон» алоқа оператори акцияларининг назорат пакетига эгалик қилади. Бундан ташқари, Telia ҳам «Мегафон»да ўз улушига (25 фоиз) эга саналади.