Англия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган дастлабки учраушвда лига дебютанти «Ҳаддерсфилд» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Ҳарри Кейннинг дубли, Бэн Дэвис ва Мусса Сиссоконинг биттадан голлари меҳмонларга 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тақдим этди. Натижада «Ҳаддерсфилд»нинг кетма-кет ғалабасиз ўйинлари сони 5тага етди.

Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» 14 очко тўплаб 3-ўринда қолди. «Ҳаддерсфилд» эса 9 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Англия премьер-лигаси, 7-тур

Ҳаддерсфилд – Тоттенҳэм 0:4 (0:3)
Голлар: 
Кейн (9, 23), Дэвис (16), Сиссоко (90+1).
Ҳаддерсфилд: Лессль, Йоргенсен, Леве (Мэлоун, 60), Смит, Шиндлер, ван Ла Парра, Хогг (Уайтхэд, 82), Инс, Муй (Биллинг, 61), Качунга, Депуатр.
Тоттенҳэм: Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Эриксен (Сиссоко, 75), Уинкс, Алли, Дайер, Триппьер (Уокер-Питерс, 82), Кейн (Сон Хын Мин, 87).
Огоҳлантиришлар: Алли (58), Качунга (65).