Махфий маълумотларни ошкор қилишга ихтисослашган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг фикрича, Каталония мустақиллигига доир референдум атрофидаги вазиятни биринчи жаҳон интернет уруши деб баҳолаш мумкин. У ўзининг Twitter саҳифасида шу ҳақда фикр билдирди. 

"Дунёда илк интернет уруш Каталонияда бошланди ва халқ ҳамда ҳукумат ундан якшанба куни мустақиллик референдумини ташкил этишни бошлаш учун фойдаланмоқда. Испания махсус хизматлари ҳужум қилмоқда, алоқа биноларини эгаллаб олиб, телекоммуникацияларни музлатмоқда, юзлаб сайтлар, протоколлар (маълумотларни узатиш)га цензура жорий қилмоқда", - деб ёзган у.

Ассанжнинг фикрича, бу Берлин девори қулаганидан бери илк маротаба "Ғарбдаги давлат ва халқ ўртасидаги энг йирик можаро"дир.