Американинг Chevrolet компанияси Silverado ва Colorado пикапларининг махсус намуналарини ишлаб чиқиш билан шу турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилишининг 100 йиллигини нишонлайди. Унинг илк модели 490 Light Delivery 1918 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, компания бир асрда 85 миллиондан ортиқ енгил юк машиналарини сотишга эришди. 

Махсус моделларнинг ўзига хослиги Chevrolet компанияси 20-аср биринчи ярмида фойдаланган винтаж услубидаги капалак-тимсол бўлади. Машиналар кузови ҳам алоҳида тусда бўялади. 22 дюймли дискларга ўта пишиқ шиналар ўрнатилади. Ички ва ташқи элементлари хром билан қайта ишланади. 

Бундан ташқари, компания юбилей шарафига 1967 йилги классик C-10 пикапининг буюртма вариантини ҳам ишлаб чиқди. У октябрда ташкил этиладиган SEMA тюнинг шоусида намойиш этилади.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Chevrolet С-10
Фото: Motor.ru