Шаҳарларда борган сари турли хил ўлчамдаги автомобиллар сони ортиб бораётган биир вақтда, муқобил транспорт воситаси, масалан велесипед харид қилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Бошқа барча воситалар каби велосипед ҳам бузилади. Машиналарда бу ҳолатда юкхонаси қўл келади, унда турли асбоблар, эҳтиёт қисмларини сақлаш мумкин. Велесипед билан эса вазият бироз мураккаброқ. Уни таъмирлаш ҳақиқий бош оғриғи бўлиши мумкин. Айниқса, ғилдираклар ҳаво қўйиб юборса, ташвишнинг каттаси шу дегани.

Демак, икки ғилдиракли транспорт воситаси учун ёрдамчи асбобларни янгилаш устида бош қотиришнинг айни вақти. Янги митти насос бир зумда ҳар қандай балонни ҳаво билан тўлдира олади. Шундай бўлса-да, уни олиб юриш машаққат туғдирмайди. MiniFumpa чўнтакка ҳам сиғади. 

Тўғри, буни ҳам қўл насоси ёки бир марталик газ баллонлар ёрдамида ҳал қилса бўлади. Аммо, уларнинг иккиси ҳам митти электронасос MiniFumpa олдида “ип эшолмайди”.

Хўш, бу нима ўзи? MiniFumpa – бу ихчам электронасос бўлиб, махсус велосипедлар ишлаб чиқилган. У литий-полимер аккумуляторда ишлайди. Вазни 190 грамм. Пишиқ ва мустаҳкам корпусга жойлаштирилган. Бундан ташқари, сув ва чанг унинг учун чикори. Шунингдек, бехосдан ишга тушишдан ҳимояланган. MiniFumpa – ҳақиқий ишончнинг ҳаётга татбиқ этилишидир! Гаджет ҳар қандай велосипед ғилдиракларига мос келади. Атиги 40-50 сонияда бўшаб қолган ғилдиракни ҳаво билан тўлдириб, босимни 8 барга келтиради.