Сурия ва Россия уч йил ичида 3 млн тонна буғдой етказиб берилиши бўйича шартнома имзолашди. Ҳозирда Дамашқ Москвадан кредит молиялаштиришнинг таъминланиши устида ишламоқда. Бу ҳақда Суриянинг ички савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси вазири Абдуллоҳ ал-Ғорбийга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Айни вақтда уч йиллик шартнома имзоладик ва уни Россия томондан молиялаштирилишини таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз", деб маълум қилди ал-Ғорбий. Вазирнинг айтишича, Сурия жорий йилда Россиядан 1,7 млн тонна буғдой импорт қилади.

Сурия шунингдек буғдойнинг стратегик захираларини 1 млн тоннага етказмоқчи.