Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича АТР таснифидаги, мукофот жамғармаси 1 028 885 АҚШ долларини ташкил этган турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин финал йўлланмасини қўлга киритди.

Истомин бугун турнир ярим финал учрашувини ўтказди. Унда Денисга дунёнинг 43 тартиб рақамли ракеткаси ҳисобланган япониялик Юичи Сугита рақиблик бўлди. 

1 соат-у 41 дақиқа давом этган учрашувда Ўзбекистонлик теннисчи рақибини уч сетда 6:2, 6:7 (тай-брейкда 4:7), 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Денис Истомоннинг финалдаги рақиби Маркус Багдатис (Кипр, АТР рейтингида 113-ўрин) ва Гуидо Пелья (Аргентина, АТР рейтингида 72-ўрин) ўртасидаги баҳсда аниқланади.