Англия терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Бекҳэм италиялик Карло Анчелоттининг «Бавария»дан истеъфога чиқишини изоҳлаб ўтди. Бекҳэмнинг сўзларига кўра, у италиялик 58 ёшли мутахассиснинг келажагига шубҳа билан қарамайди.

«Карлони яхши кўраман. У — мен учун энг зўри. У дунёнинг энг муваффақиятли мураббийларидан бири саналади. Карлода ҳаммаси жойида бўлади», — дея Бекҳэмнинг сўзларини келтиради Cooperativa.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 28 сентябрь куни «Бавария» бош мураббийлигидан озод этилди. У жамоа билан Германия чемпиони ва суперкубоги соҳиби бўлишга улгурди.