Эрон ва Ироқ қуролли кучлари қўшма машқларни ўтказмоқчи. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар бермоқда.

Эрон ҳарбий қўмондонлиги вакили Масуд Жазарийнинг айтишича, машқлар чегара ҳудудида, Эроннинг аҳоли пунктлари ёнида ўтказилади.

Унинг сўзларига кўра, машғулотлар «яқин кунларда» бўлиб ўтади. Жазарий бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Аввалроқ, Эрон мудофаа соҳасида Ироқ билан ҳамкорлик шартномаси имзолагани ҳақида хабар қилинганди.