Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 770-сон қарори билан Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда

Тузатишларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари давлат стратегик захираси ресурсларини тўлдириш ва янгилаш учун автомобиль бензини, авиакеросин ва дизель ёқилғисини "Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида белгиланган нархлар бўйича сотиб оладилар.

Давлат эҳтиёжларн учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун дизель ёқилғиси қишлоқ хўжалиги истемолчиларига 60% ҳақи олдиндан тўланган ҳолда сотилади. Тўлов транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган чакана нархлар бўйича 60 кун мобайнида тўлиқ тўланиши керак.

Ҳужжат 28.09.2017 йилда кучга кирди.